Google сурат қидируви ўзгариб қолган – уни аввалги ҳолига қайтарамиз

  •   DiMaX
  •  889
  •  30.08.2019 14:51

Google сурат қидируви ўзгариб қолган – уни аввалги ҳолига қайтарамиз

Сиз ҳам пайқаган бўлсангиз керак – қидирув гиганти расмлар излаш хизматининг дизайнига яқинда ўзгариш киритган. Агарда бунақа кўриниши сизга маъқул келмаётган, кўникиш қийинроқ бўлса, олдинги ҳолига қайтариш йўли бор.

ЎҚИНГ: Google Assistant юзингизни сканер қилишга деярли тайёр!

Аввал унда бирор расмни танлаганингизда уни шу жойнинг ўзида, пастида каттайтириб кўрсатар эди. Энди эса экраннинг ўнг ёнида қалқиб чиқувчи панелда акс эттирадиган бўлган:

Буни ўша олдинги кўринишига қайтаришда бизга Google Images Restored номли браузер кенгайтмаси ёрдам беради. Мазкур дастурий таъминотни Google Chrome браузери учун мана бу, Firefox учун эса мана бу ҳаволалар орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Google хавфсиз қидирувда ҳам болаларга ярим яланғоч порноактрисаларни кўрсатяпти

Google Images Restored кенгайтмаси ўрнатганингиздан сўнг эса расмлар қидирув саҳифаси мана бунақа кўринишда очилади:

Фақат эътиборга олинг: бунда суратни улашувчи «Поделиться» ҳамда танланганларга қўшиб қўювчи «Добавить в подборки» тугмачалари йўқолиб қолади.

ЎҚИНГ: Интернетда кимларни излаш энг хавфли?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.