Google тақиқласа-да, Huawei барибир Android Q асосидаги EMUI 10’ни синовдан ўтказмоқда! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1060
  •  15.06.2019 17:54

Google тақиқласа-да, Huawei барибир Android Q асосидаги EMUI 10’ни синовдан ўтказмоқда! (+«жонли» видео)

АҚШ санкциялари сабабли Google хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тўхтатди – Huawei смартфонлари Android тизимидан маҳрум этиляпти. Лекин у ўзининг HongMeng операцион тизимини тайёрлаяпти, ҳатто аллақачон шу тизимли қурилмаларидан миллионта сотишга ҳам улгурган!

ЎҚИНГ: Android’дан 60 фоизга тезкор HongMeng тизимини Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфонларида ҳам синаб кўришяпти!

Маълум бўлишича, қидирув гиганти тақиқлаганига қарамасдан, Huawei унинг Android Q операцион тизими базасида EMUI 10 график қобиғини тайёрлабди. Бунинг устига, ушбу дастурий таъминот жамланмасида Google сервислари ҳам тўлиғича мавжуд.

XDA Developers ресурсида Huawei P30 Pro (сотиб олиш) флагманида ишлаётган айни шу EMUI 10 скриншотлари эълон қилинди.

Ташқи кўринишидан, интерфейс унчалик ўзгармаган – график қобиқ логотипи ва бошқаларда сал фарқлар бор. Лекин Huawei асосий эътиборни самарадорликка қаратган: EMUI 10’ни синовдан ўтказаётганларнинг айтишларича, унинг тезкорлиги бир неча бараварга ошган.

EMUI 10’дан олинган скриншотлар жуда кўп, барчасини томоша қилишни хоҳловчилар мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei бўш келмайди – бир неча ойдан сўнг у Samsung’ни тахтдан ағдармоқчи!

EMUI 10 график қобиғи кузда, Mate 30 флагманлари билан бирга тақдим этилиши мумкин. Лекин бу қурилмалар аллақачон Huawei’нинг ўз операцион тизими – HongMeng (жаҳон бозорига мўлжалланганларида – Oak OS ёки Ark OS) ўрнатилган ҳолда чиқарилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

EMUI 10 ўрнатилган Huawei P30 Pro флагманининг ишлашини эса қуйидаги «жонли» видеода томоша қиламиз:

Android операцион тизимли, муаммосиз янгиланувчи Huawei смартфонларининг аксариятини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei смартфонларида реклама пайдо бўлди – қутулиш йўлини ўрганиб олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!