Google таржимони фақат Путинни президент деб ҳисоблаяпти!

  •   DiMaX
  •  1311
  •  18.12.2020 12:01

Google таржимони фақат Путинни президент деб ҳисоблаяпти!

Онлайн ўгириш сервислари орасида энг оммабопларидан бири Google таржимони бўлади. Лекин шу кунларда унда ғалати бир ҳолат кузатилмоқда.

ЎҚИНГ: Тил ўрганиш учун энг яхши 7 бепул илова

Агар унга инглиз тилида «Thank You, Mr President» ёзувини киритиб, русчага ўгиртирсангиз, антиқа таржима чиқяпти: «Спасибо, Владимир Владимирович».

Аслида эса бу жумланинг тўғри таржимаси «Спасибо, господин Президент» бўлишини барчамиз биламиз. Масалан, уни ўзбекчага ўгиришда таржимон адашмаяпти:

Афтидан, бу ерда гап Google таржимонининг ишлаш хусусиятида – унинг алгоритмлари мунтазам ўрганиб боради. Агар ўгирилаётган жумлани ушбу сервис тўғри тушунмаётган бўлса, исталган фойдаланувчи унинг таржимасини таҳрирлаши мумкин. Кимдир шундан фойдаланиб, «Thank You, Mr President» жумласининг «Спасибо, господин Президент» шаклидаги таржимасини кўп марталаб «Спасибо, Владимир Владимирович»га ўзгартирган. Тизим эса унинг вариантини тўғри таржима сифатида эслаб қолган.

ЎҚИНГ: Нега шифокорларга Путинни суратга олган смартфонни йўқ қилиш буюрилди? (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!