Google телефондаги иловалар ичида маълумот қидириш функциясини ишга туширди

Google телефондаги иловалар ичида маълумот қидириш функциясини ишга туширди

Google телефондаги иловалар ичидан маълумот қидириш функциясини ишга туширди. Функция иловаларни ўзаро бирлаштириш хусусиятига эга Google’s deep links технологияси асосида ишлайди, бироқ янада кўпроқ материалларни қамраб олишга қодир.

Янги қидирув режими оддийгина қилиб “In Apps” деб номланган. Ушбу режим Android телефондаги Google қидирув иловаси ёрдамида қурилмадаги иловаларда мавжуд маълумотларни топишга кўмаклашади. Масалан, энди Google қидирув иловаси орқали Контактлардаги одамлар, Hangouts, Gmail ёки Messenger’даги хабарлар,  Spotify ёҳуд Google Play Music сервисидаги мусиқалар, YouTube’даги видеолар ҳамда Evernote ёки Google Keep иловасидаги қайдларни қидириш мумкин.

Бироқ айни пайтда функция барча иловалардаги маълумотларни қидириб топишни ўрганмаган. Google компанияси Facebook Messenger, LinkedIn, Evernote, Glide, Todoist ва Google Keep иловаларида излаш кейинги ойдан ишга тушишини тасдиқлаган.

phonearena.com сайтида маълумот берилишича, LG V20 мазкур функция ишлайдиган илк смартфон бўлиши кутилмоқда. Сабаби ушбу смартфон Android 7.0 Nougat версиясида фаолият кўрсатадиган илк смартфон ҳисобланади.

Албатта, бу фойдаланувчилар жуда қулай функция бўлиши ҳозирдан таъкидланмоқда. Энди бирор маълумотни қидириш учун ҳар бир иловага алоҳида киришнинг ҳожати йўқ.

in-apps-02in-apps-01