Google тез орада Android’дан воз кечиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1027
  •  12.10.2018 15:14

Google тез орада Android’дан воз кечиши мумкин

Қидирув гиганти яқинда ўзининг Google Pixel 3 ва Pixel 3 XL смартфонларини расман тақдим этганидан хабарингиз бор. Кузатувчилар бир нарсани пайқашган: ушбу намойишда «Android» сўзи бирор марта ҳам тилга олинмаган.

ЎҚИНГ: Google беш йлдан кейин Android’ни Fuchsia OS’га алмаштиради

Ўтган ўн йил мобайнида Google компанияси илк бора ўзининг тақдимот маросимида Android операцион тизимини бир марта ҳам қўлламади. Ҳолбуки, 2016 йили илк Google Pixel ва Pixel XL смартфонлари намойишида, у «Android» сўзини нақ 8 марта қўллаган. Шунга қараганда, компания мазкур бренддан воз кечишни кўзлаётган бўлиши мумкин.

Google реклама бўлимининг бир ходими таъкидлашича, Android бренди кам самара берган. Инсайдерларга кўра, компания Android брендини бекор қилиш масаласини кўриб чиқаётир. Аммо жамоада бу қарорга қарши чиқувчи етакчилар ҳам етарлича топилади.

Қидирув гигантининг ўзи бу борада бирор расмий изоҳ бермаган. Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Android 9 Pie’га ўтмоқчимисиз? Ёдда тутинг: орқага йўл йўқ!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!