Google Trips иловаси саёҳатларни режалашга ёрдам беради (Видео)

Google Trips иловаси саёҳатларни режалашга ёрдам беради (Видео)

АҚШнинг Google компанияси Google Trips номли иловани ишга туширди. Ушбу илова iOS ва Android смартфон/планшетлари соҳибларига ўз саёҳатларини режалашга мўлжалланган. Фойдаланувчилар ўзлари бормоқчи бўлган шаҳарни иловага киритиб, у билан боғлиқ барча ахборотни юклаб оладилар. Шундан кейин йиғилган маълумотлар бир неча бўлимларга тарқатилади ва улардан кейинчалик интернет уланишисиз ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

google-trips

Шунингдек, Google Trips иловаси келажакдаги сафарлар режасини ўзи мустақил равишда тузиши ҳам мумкин. Бунинг учун илова Gmail почтасидаги электрон почталарга мурожаат этади. Агар почтада бирор шаҳардаги меҳмонхонадан банд қилинганлик ҳақида тасдиқномалар ёки чипталар тўғрисида маълумотлар мавжул бўлса, у бориладиган шаҳарни келгуси саёҳатлар рўйхатига киритади.

Ишлаб чиқарувчининг айтишича, ҳозирда иловада жаҳондаги 200 тадан ортиқ шаҳар ҳақида фойдали маълумотлар жамланган. Албатта, келажакда ушбу миқдор ошириб борилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.