Google тугмачали телефонлар учун ҳам Android операцион тизимини тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  1381
  •  26.04.2019 17:42

Google тугмачали телефонлар учун ҳам Android операцион тизимини тайёрлаяпти!

Ҳозирда энг кенг тарқалган мобил операцион тизим Android ҳисобланади – у бозордаги барча смартфонларнинг тўртдан уч қисмига ўрнатилган. Аммо Google бу натижа билан ҳам чекланиб қолмоқчи эмас...

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Қидирув гиганти ҳозирда Android операцион тизимининг бошқача версиясини тайёрламоқда ва у сенсор экранли смартфонларга эмас, балки тугмачали телефонларга ўрнатилади. Қуйида шундай тизимда ишлаётган қурилма экранидан келтирилган бўлиб, унда тизимнинг ҳолат қаторида Android Oreo услубидаги тизим белгичалари акс этган:

Афтидан, Chrome браузерининг ушбу версияси сенсор навигациясиз Android Oreo операцион тизимида ишлайди. Тахминларга кўра, Google тугмачали телефонларга мўлжалланган янгича Android тизимини KaiOS операцион тизимига рақобатчи сифатида майдонга туширади. Масалан, KaiOS тизимли «бананофон» – тугмачали Nokia 8110 (сотиб олиш) телефонида энди WhatsApp ва Facebook ҳам ишлайдиган бўлган.

Тугмачали телефонларга мўлжалланган Android ҳақда келаси ойнинг бошида бўлиб ўтадиган Google I/O анжуманида батафсилроқ маълумот берилишини кутамиз.

ЎҚИНГ: «Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!