Google ва ASUS биргаликда Nexus 7 планшетини ишлаб чиқармоқчи

Google ва ASUS биргаликда Nexus 7 планшетини ишлаб чиқармоқчи

Nexus планшетининг келажаги бор кўринади. Яқинда Google ва Asus компаниялари Nexusнинг навбатдаги янги сериясини ишлаб чиқаришни мўлжаллашяпти. Бу ҳақда Asus компанияси вакили билдирди. Nexusнинг “кичик ука”ларни омма ғоят муваффақиятли қабул қилди. Бу ютуқдан руҳланган Asus фирмаси лойиҳани Google билан биргаликда давом эттиришга қарор қилди. Икки йиллик танаффусдан сўнг Google ва Asus планшетнинг учинчи авлодини ишлаб чиқаришга қарор қилди. Жонни Шининг айтишига кўра планшет корпуси лойиҳаси тайёр бўлди, батафсил техник тавсифи, ҳозирча, маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Google ва Asus 2012 йилда Android базасида Nexus планшетини ишлаб чиқаришган, бир йил ўтиб эса Nexus 7нинг иккинчи авлоди яратилган эди. Икки гигант ҳамкорларнинг бу билан чекланиш нияти йўқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.