Google ва Huawei Andromeda дастурида ишлайдиган планшет устида ишламоқда

Google ва Huawei Andromeda дастурида ишлайдиган планшет устида ишламоқда

Аввалроқ сайтимизда Google компанияси келаси ойнинг бошида Android ва Chrome OS операцион тизимлари компонентларидан яратиладиган Andromeda номли дастурни тақдим қилиши тўғрисида хабар берган эдик. Сўнгги пайтда эса АҚШ технология гиганти Хитойнинг Huawei компанияси билан айнан янги Andromeda операцион тизимида ишлайдиган планшетни тайёрлаётгани ҳақида етакчи нашрларда хабарлар пайдо бўлди. Ҳозирча Andromeda мавжуд Nexus 9 моделида синовдан ўтказилмоқда. Иккала компания келаси йилнинг 3-чорагида Andromeda операцион тизимида фаолият кўрсатадиган Pixel 3 номли юпқа ноутбук ва Nexus туркумидаги планшетни намойиш қилишни режалаштирган.

Бу борада нашрида атрофлича маълумот берилган. Планшет Nexus 7 давомчиси бўлиб, 7 дюймли дисплей, 4 ГБ тезкор хотира ва 13 МПли камерага эга бўлиши кутилмоқда. Планшет Huawei 7P номи билан аталиши мумкин. Ҳозирча янги планшет борасида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!