Google ва Huawei бу смартфон эгаларининг ҳар бирига 400 доллардан тўлайди!

  •   DiMaX
  •  1457
  •  13.04.2019 16:09

Google ва Huawei бу смартфон эгаларининг ҳар бирига 400 доллардан тўлайди!

АҚШда куни кеча Nexus 6P смартфонлари эгаларининг оммавий аризаси асосида кўрилаётган иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Мазкур ариза 2017 йилнинг апрелида топширилган бўлиб, судлашувлар роппа-роса икки йил давом этди.

ЎҚИНГ: Google Nexus 6P ёки OnePlus 2: етакчилик байроғи учун кураш

2015 йили расман намойиш этилган Nexus 6P ушбу бренд остидаги сўнгги моделлардан бири бўлиб, жуда муаммоли чиқиб қолди. Ишлатила бошлаганидан кейин кўп вақт ўтмасдан бу смартфон ўз-ўзидан ўичиб қоладиган, сўнгсиз ўчиб-ёнаверадиган ёки ёнмай қоладиган одатлар чиқарган. Уларни таъмирлаб бўлмас эди, фақат айрим фойдаланувчилар бу муаммоларни ечишнинг бошқача йўлини топишган. Яъни, улар смартфонларини процессор ядроларининг бир қисмини узиб қўйган ҳолда қайта прошивка қилишган. Гарчи жуда секинлашиб қолса-да, шундай қилинган смартфонларгина ўчиб қолмасдан ишлаган.

Дааъвогарлар Nexus брендининг эгаси – Google ҳамда ушбу моделни унга тайёрлаб берган Huawei компанияларини судга бериб, улардан жами 9,75 миллион АҚШ доллари талаб қилишган. Уларнинг таъкидлашларича, Nexus 6P моделларининг барчасида бошиданоқ ишлаб чиқаришдаги нуқсон бўлган. Google эса буни билса ҳам кейинги партияларда дефектни бартараф этмасдан сотаверган.

Хулласи калом, суд шундай қарор чиқарди: бу икки компания АҚШ ҳудудидаги Nexus 6P харидорларининг ҳар бирига 400 доллардан тўлайди. Бунда смартфондаги нуқсон даражаси инобатга олинмайди – барчага бирдек 400 доллардан!

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!