Google ва LG энг тиниқ VR-дисплейини намойиш этди: ҳар бир кўз учун 18 мегапиксел

  •   Saroy
  •  837
  •  24.05.2018 10:04

Google ва LG энг тиниқ VR-дисплейини намойиш этди: ҳар бир кўз учун 18 мегапиксел

Бир йил аввал Google билан LG компанияси виртуаль реалликни ҳақиқий оламдан ажратиб бўлмайдиган юқори кенгликдаги OLED-дисплейларини ишлаб чиқариш учун кучларни бирлаштирган эди. Ушбу ҳамкорлик натижаси улароқ, энг зич, яъни бир дюймга 1443 пиксел бўлган экран яратилди.

OLED-панелинг мазкур қиёфадоши 4800x3840 форматга эга, бу фойдаланувчининг ҳар бир кўзи учун 18.4 мегапиксел, деганидир. 4.3 дюймли диагоналда зичлик 1443 ppi’ни ташкил этган. Sharp ва JDI’да бу кўрсаткич 1000 ppi эди. Кўриш майдони 120x96 даража.

Дисплей частотаси янгиланган бўлиб, у 120 Гц. Мобиль процессор  тасвир билан ишлай олиши учун, фовеаль нигоҳни имитация қиладиган технологиядан фойдаланилган, яъни кадрнинг фақат фойдаланувчи қараётган қисми янаям тиниқлашади. Аппарат ресурсларини тежаш учун частотани 75 Гц’ гача тушириш мумкин. 

Ушбу ишланма Display Week 2018 кўргазмасда намойиш қилинди, аммо  Google бундай дисплей ҳақиқий қурилмаларда қачон пайдо бўлиши ҳақида маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: Бир объективли Galaxy S8 бош камераси “қўш кўзли” LG G6 ва iPhone 7 Plus’га қарши

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!