Google ва Mozilla vs. Қозоғистон

Google ва Mozilla vs. Қозоғистон

Google ва Mozilla Қозоғистон ҳукуматининг интернет трафик ўтказилишига аралашишини тўхтатишга киришди.

Ушбу ҳаракат мамлакатдаги барча интернет хизмати провайдерларининг (ISP) фойдаланувчиларни ҳар бир қурилма ва браузерга ҳукумат тақдим қилган сертфикатни ўрнатишга чақиргани ҳақидаги хабарлардан сўнг бошланди. Ҳукумат томонидан аҳолига ушбу сертификатлар хавфсизлик чораси деб тушунтирилган.

Бироқ, Google ва Mozilla ҳукуматнинг фойдаланувчилар ёзган постлар ёки хабарларни қайта шифрлаб, уларни ўқишига имкон бермасликларини маълум қилди.
Халқаро стандартларга кўра, Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари юқори даражада таъминланган эмас. Пост-совет давлатининг Рақамли ривожланиш вазирлиги пойтахт Нур-султондаги телекоммуникация операторлари хакерлик, онлайн товламачилик ва бошқа киберҳужумларга қарши “ҳимояни кучайтириш“ мақсадида техник ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди. Лекин Google ва Mozilla бу изоҳга ишонмаяпти; улар ҳукумат сертификатларини блоклаш учун браузерларда “техник ечим“дан фойдаланишлари хабарини берди.

“Биз ҳеч қачон ҳеч бир ҳукумат ёки бошқа ҳар қандай ташкилот Chrome фойдаланувчилари маълумотлари хавфсизлигини шубҳа остига қўйишига жимгина қараб турмаймиз. Айнан мана шу масалага қарши ҳимоя чораларини жорий қилдик ва ҳар доим бутун дунёдаги мижозларимизни ҳимоя қилиш чораларини кўриб борамиз“, дейди Google Chrome катта инжиниринг директори Периса Табриз.

Mozilla'нинг ишонч ва хавфсизлик бўйича бош директори Маршал Эрвин эса қуйидагиларни айтиб ўтди:: “Бутун дунёдаги фойдаланувчиларимиз Firefox уларни ҳимоя қилишига, айниқса, ҳозиргига ўхшаш, уларнинг хавфсизлигига раҳна солувчи ҳужумлардан ҳимоя қилишига ишонишади. Бунга ўхшаш ҳолатларга енгил қарамаймиз. Фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва интернетнинг очиқлиги Firefox'нинг асосий мақсадидир“.

The Hacker News технология сайтининг маълум қилишича, Apple ҳам Қозоғистон ҳукумати сертификатларини ўзининг Safari браузеридан блоклаб қўйган.

2015 йилда ҳам қозоқ ҳукумати худди ҳозиргидек дастурий таъминотни Mozilla Firefox'га ўрнатмоқчи бўлган. Ўшанда ҳукуматнинг бу талаби рад этилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилганди.
Қозоғистон ҳукуматининг интернет трафик ўтказилишини кизатиб боришини ўрганган Censored Planet тадқиқотчиларининг маълумот беришича, мамлакатда Facebook, Twitter ва Google сайтлари кузатиб келинган.

ЎҚИНГ: Комил Алламжонов: «Хорижий сайтлардан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлади»

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!