Google ва YouTube ишида узилишлар бўлмоқда

  •   DiMaX
  •  319
  •  09.06.2020 11:58

Google ва YouTube ишида узилишлар бўлмоқда

Турли сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фаолиятида узилишлар бўлиб туради. Лекин IT-гигант – Google компаниясининг қидирув тизимида ҳамда унга қарашли YouTube видеохостингида бундай муаммолар кам учрар эди.

ЎҚИНГ: Google хитойликлар учун қасос олди!

Бугун – 9 июнь куни бир қатор мамлакатларда Google ва YouTube фойдаланувчилари муаммоларга дуч келишмоқда. Оммабоп интернет-ресурслардаги узилиш ва хатоликларни кузатиб борувчи Downdetector сайти маълумотларига кўра, жиддий муаммолар Тошкент вақти билан соат 09:08 да бошланган. Энг кўп узилишлар АҚШда кузатилган.

Google фойдаланувчиларининг тахминан 67% қисми қидирув билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилишмоқда. 32 фоизи эса ўзининг аккаунтига кира олмай хуноб бўляпти.

YouTube юзерларидан тушган шикоятларнинг 62% қисми видеони томоша қилишдаги муаммоларга тегишли. Фойдаланувчиларнинг 32% қисми сайт билан, 5% қисми эса авторизация билан боғлиқ носозликлардан нолишмоқда.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!