Google видео, ўйин ва китобларни битта сервисга жамлади

  •   DiMaX
  •  189
  •  06.05.2021 11:48

Google видео, ўйин ва китобларни битта сервисга жамлади

Коронавирус пандемияси таъсирида планшетларга талаб ҳам ортди; Google шундан келиб чиқиб, мазкур бозорни қўллаб-қувватлаш учун янги сервис тақдим этди. Entertainment Space номини олган бу илова видеолар, ўйинлар ҳамда китобларни ўзида бирлаштиради.

ЎҚИНГ: Хакерликни бошлаш учун 5 та китоб

Entertainment Space иловаси ўзига хос агрегатор бўлиб, унда контент уч тоифага ажратиб тақдим этилади: томоша, кўнгил очиш ва мутолаа. Булардан биринчисида фильм ва сериаллар, кўрсатув ва бошқа видеофайлларни томоша қилиш мумкин. Уларни планшетнинг ўзида кўришдан ташқари, Chromecast шарофати билан телевизорларга ҳам узатса бўлади.

«Кўнгилочар» бўлимида фойдаланувчи Instant Play режимида ўйин ўйнаши ёки севимли платформерини давом эттириши мумкин. «Китоблар» бўлими китоб ва журналлар мутолаасига бағишланган. Шунингдек, унда аудиоформатдаги китоблар билан танишиш имкони ҳам мавжуд. Entertainment Space контентни автоматик тарзда Google Китоблар сервисидан юклайди.

Entertainment Space сервисидан ҳозирча фақат Walmart янги қурилмалари, шунингдек, Lenovo ҳамда Sharp планшетлари эгалари фойдалана оладилар. Мазкур илова бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг планшетларига қачон тақдим этилиши номаълум.

ЎҚИНГ: Canalys компьютер ва планшетларнинг биринчи чоракдаги сотувлари ҳақида маълумот берди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!