Google видеоқўнғироқлар учун Duo номли сервис яратди

Google видеоқўнғироқлар учун Duo номли сервис яратди

Интернет гигант видеоқўнғироқлар учун Duo номли хизматни тақдим этди. Ушбу сервис FaceTime (Apple), Skype (Microsoft) ва Messenger (Facebook) иловалари билан рақобат қилиши кутилмоқда.

_90804130__90802607_google1

Сервис Android  ва iOS платформаларида ишлайди. Қўнғироқларнинг хавфсизлиги шифрланиш орқали таъминланади, видеонинг сифати эса алоқанинг тезлигига қараб ўзгаради.

Иловадан фойдаланиш учун худди FaceTime сервисидаги каби абонентнинг телефон рақамини билиш кифоя.

_90804131__89734060_google

Duo Google ишлаб чиқарган видеоқўнғироқларни амалга оширишга мўлжалланган биринчи хизмат эмас. Компания 2013 йилда айнан мана шу вазифани бажарадиган Hangouts сервисини ишга туширган эди. Бироқ эндиликда Google Hangouts хизматини бизнес мулоқотлар учун қўллашни режалаштирмоқда.

Duo эса яқинларингиз билан ўзаро мулоқот қилиш учун оддий сервис сифатида тақдим қилинди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!