Google Харита смартфон батареясининг “чарчаб” қолгани ҳақда огаҳлантиради

  •   Saroy
  •  5799
  •  06.08.2018 10:16

Google Харита смартфон батареясининг “чарчаб” қолгани ҳақда огаҳлантиради

Google Харита (Google Maps) хизмати дастурчилари ҳеч қанақа шовқин кўтармай янги функцияни ишга туширишди. Энди Google харита фойдаланувчиларининг турган жойига хабар жўнатишда унинг қурилмасидаги аккумуляторнинг қувват даражаси ҳақида ҳам хабар беради.

ЎҚИНГ:Google қидирувида барчамизнинг соғлигимиз учун фойдали тренажёр пайдо бўлди

Аввал бошда мазкур функция Android Police ресурсидаги иловаларнинг  бета-версияларидан бирида пайқалди. Энди эса ушбу хизматдан iOS ва Android учун Хариталарда ҳам фойдаланиш мумкин.

Бундай функция агар координат дўстларга ёки қариндошларга  жўнатилганда  “аккумулятор сўнгги нафасини олаётган пайтда ҳам” асқотади. Бошқа томондан олиб қараганда, қўнғироққа жавоб бермай, сўнгра батареям ўтириб қолибди, деб баҳона қилувчилар учун ушбу хаританинг функцияси ноқулайлик туғдириши турган гап.

ЎҚИНГ:Картография: хариташуносликнинг ҳам ўз тарихи бор