Google харитаси авиаҳалокат жойида «арвоҳ-самолёт»ни кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1334
  •  25.05.2021 17:25

Google харитаси авиаҳалокат жойида «арвоҳ-самолёт»ни кўрсатди

Харита ва навигация хизматларининг бугунги кунда инсониятга фойдаси катта, лекин баъзида улар «ишкал» ҳам қилиб туради. Масалан, Яндекс харитаси Туркия ва Исроилнинг ҳарбий объектларини яширишга уриниб, аксинча – фош этиб қўйгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди

Reddit ресурсида ҳозир қидирув гигантининг Google Maps картографик сервисига тегишли янги топилма оммалашмоқда. BewareTheSpamFilter никли фойдаланувчи унда ғалати нарсани учратган – 1979 йили авиаҳалокат содир бўлган нуқтада «самолётнинг арвоҳи» пайдо бўлган!

Сунъий йўлдош орқали олинган суратда ҳаво кемасининг бир қисмигина кўриниб турибди – самолётнинг ўнг қаноти ва фюзеляжининг олд қисми йўқ:

Бу ҳодисанинг сабабини Daily Star нашри журналистлари топишган: самолётнинг айрим қисмлари кўринмай қолгани – шунчаки Google алгоритмларининг нуқсонидир. Сунъий йўлдош орқали олинган бир нечта суратни бирлаштиришда алгоритмлар хатоликка йўл қўйган, яъни самолёт учиб ўтаётганда олинган суратни самолётсиз вақтдаги расм билан қўшиб юборган.

ЎҚИНГ: Google Maps ва бошқа хариталар масштабини битта бармоқда бошқариш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!