Google хавфсиз қидирувда ҳам болаларга ярим яланғоч порноактрисаларни кўрсатяпти

  •   DiMaX
  •  2022
  •  10.10.2018 13:07

Google хавфсиз қидирувда ҳам болаларга ярим яланғоч порноактрисаларни кўрсатяпти

Google Images сервисидаги хавфсиз режимнинг асосий хусусиятларидан бири – унда ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган суратлар чиқмайди. Аммо қидирув гигантининг фильтрлари кераклича ишламасдан, ярим яланғоч аёллар суратини ҳам ўтказиб юбормоқда.

ЎҚИНГ: iPhone эгалари ҳайратда – болалар ўйинларида порносайтлар рекламаси!

Буни америкалик мактаб ўқитувчиси Шона Поппе пайқаб қолган. Унинг Google форумида ёзишича, саккиз яшар болаларга дарсда «hot» («қайноқ») сўзини маори тилига ўгириш вазифасини берган. Гарчи мактабдаги барча компьютерларда хавфсиз қидирув режими ёқилган бўлса-да, излаш натижаларида эротик суратлар акс этган.

Кейинроқ аниқланишича, мазкур муаммога кўплаб Google фойдаланувчилари дуч келишмоқда. Хавфсиз режимда излаганда ҳам «hot» сўзи қидируви натижаларида ички кийимдаги аёллар расмлари чиқиб келаётир.

Google форумидаги Поппе хабарига жавобан фойдаланувчилар ўша расмлар устидан тегишли шаклда шикоят юборишни таклиф этишган. Бироқ бу усул умуман самарасиз – бир мартада фақат биттагина URL-манзилдан шикоят қилиш мумкин. Унақа суратлар эса сон-мингта...

Шундай экан, Google ўз қидирув тизимидаги хавфсизлик чораларини кучайтиришини кутишдан ўзга чора йўқ. Биз эса ўқувчиларимизга кичкинтойларнинг интернетда қайси сайтларга киришини, ўзини тутишини кузатиб боришларини маслаҳат берамиз.

ЎҚИНГ: Интернетда кимларни излаш энг хавфли?