Google хизмати батареяни тез қувватсизлантирадими?

  •   Saroy
  •  879
  •  11.05.2018 16:48

Google хизмати батареяни тез қувватсизлантирадими?

Кўпчиллик фойдаланувчилар ўзларининг  Android-смартфонлари тезда қувватсизланиб қолаётганидан нолишади, бунга кўпинча Google хизматини айблашади. Хўш муаммо қандай бартараф этилади, сўз шу ҳақда боради.

Google хизмати туфайли тез қувватсизланиш: уни қандай билиш мумкин?

 Телефонингизда Google’нинг барча  иловаси ҳам юқоридаги айтиб ўтилган хизматсиз ишламайди. Агар телефонингиз тезда қувватсизланиб қолса, у ҳолда айбдор айнан  Google хизмати бўлади. Албатта батарея вақт ўтиб ўзининг сиғимини йўқотади, лекин гаджет бир неча соат ичида  ўчиб қолса, муаммо дастурий таъминотда бўлиб чиқиши мумкин.

Смартфонни айнан нима қувватсизлантириш мумкин, буни билиш осон: “Настройки” иловасини очинг ва кейин “Батарея” бўлимига ўтинг, пастдаги скриншотда кўриндими, “Статистика”  тугмачасини босинг.

 Рўйхатнинг тепасида илова ва функция яққол кўринади. Агар сиз биринчи ўринда  “Экран” ни кўрдингизми, бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Лекин Google хизмати  “Экран” дан  ёки  энергия истеъмоли бўйича “Платформа Android”ни босиб кетса,  у ҳолда сиз юқоридаги муаммога дуч келган бўласиз.

Нега шундай бўлади ва уни қандай тўхтатиш мумкин?

Нега Google хизмати энергияни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиб юборади,  бу муаммони бартараф этиш йўллари бир нечта. Телефонни ўчириб ёққан бўлишингиз керак, агар ундай қилмаган бўлсангиз, буни ҳозирданоқ қилинг. Шунингдек, шу нарсага ишонч ҳосил қилингки, сиз сўнгги версиядаги прошивкадан фойдланаяпсиз ва қурилмангиздаги барча алоқаларни янгиладингиз. Кўп ҳолларда бу ёрдам беради.

Google хизмати кўп сонли аккаунтлар туфайли аккумуляторни қувватсизлантириши мумкин.

Google хизмати, илова учун керакли маълумотларни юклайди. Бу сизнинг электрон хатингиз ёки рекламангиз, билдириш ёки қаерда турганингизни текшириш бўлиши мумкин, Агар сиз Google нинг бир нечта аккаунтидан фойдаланаётган бўлсангиз, улардан бири, масалан, сизнинг шахсий, бошқаси ишчи, унда бу хизмат бир вақтнинг ўзида ишлаётган бўлади.

Чекка иловалар Google хизматида нотўғри ишлаётган бўлиши мумкин.

Энергияни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш хизмат сабабли эмас, балки чекка иловалар туфайли ҳам бўлиши мумкин. Телефонни хавфсиз режимга қайта юкланг, Google хизмати сизни безовта қилмай қўйдими, демак муаммо айнан қайсидир иловада бўлади.

 Телефонни тўлиқ ўчиринг

 Уни қайта ёқинг ва Samsung ёзуви билан юкланиш бошланса “Громкость вниз” тугмасини босиб ушлаб туринг.

Айбдорни топиш учун яқинда ўрнатилган барча дастурни ўчириб ташланг.

Аккаунтларнинг қисқача синхронлашганини текширинг

Синхронлаштиришда йўл қўйилган хато, айнан Google маълумотларни синхронлаштиришга уринаётган, лекин буни амалга оширалмаётган пайтда  рўй беради. Масалан, у маълум бир серверга қўшила олмайди, шу боис узилиш рўй беради. Агар фотографияни, алоқани, тақвимни  синхронлаштириш чоғида нимадир бошқача бўлаётган бўлса ва Google маълумотларни узатишга уринаётган бўлса-ю, ҳар гал жараён самара бермаётган бўлса, у ҳолда  Google аккаунтини ўчиришга ва уни қайта юклангандан кейин қўшишга тўғри келади. Одатда бу ёрдам беради.

Муаммо GPS’да бўлиши мумкин

Қачонки, қандайдир иловага фойдаланувчининг турган жойи керак бўлса, у буни  Google Play хизмати орқали талаб қилади, бунда у ўрнатилган GPS орқали маълумотларни олади.  GPS модули кўп қувват талаб этади, чунки юқорида айтиб ўтилган хизматлар турган жойни аниқлаш жараёнига ёрдам беради, Улар қувватни жуда тез ўлдиради, гарчи бу ерда ҳақиқий айбдор GPS бўлса-да.

Бундан шароитда биз сизга фақат битта маслаҳат билан ёрдам бера оламиз: “Экономия энергии” ни топиш учун энергияни яна ҳам тежайдиган  усулдан фойдаланинг. Бунинг учун “Настройки” ни очинг, “Местоположение” бўлимига ўтинг ушбу параметрларни ўзгартиринг. Турган жойни аниқлаш унчалик даражада аниқ бўлмайди, лекин кўп ҳолларда шу етарли бўлади.

Текшириб кўринг тизимлар хизмати дастури сабаб бўлмаяптимикан?

 Чекка дастурчилар томонидан ҳавола этилган хизматлар тизими учун иловалар керак бўлмаган жараённи ўчириб қўяди, Аммо улар баъзан кўриниб қолади, яъни ҳар доим ўчиб қайта қўшилади, натижада телефон янада ёмон ишлай бошлайди. Шуниси яхшики, буни текшириш  жуда осон, тизимга хизмат қилаётган иловани ўчирасиз.

 Антивирусни ёки фаерволни ўчиринг

 Маълумотларни ҳимоялашни таъминлайдиган таъминот дастури, антивируслар ва фаерволларга ўхшаб мобиль қурилманинг автоном ишлашига салбий таъсир ўтказади, чунки, у ҳар доим ишлаб туриши керак. Агар сиз маълумотларни шубҳали сайтлардан юклаб олаётган бўлсангиз ва электрон мактубларда кутилмаган файлларни очмасангиз, унда операцион тизимига вирус тушуш эҳтимоли жуда паст. Худди ОС хизмати учун иловалар билан боғлиқ ҳолатларидаги каби антивирусни ёки фаерволни ўчиринг, қани кўрингчи нима содир бўлди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.