Google ходимлари камида 2021 йилнинг июлигача ишга бормайдиган бўлишди!

  •   DiMaX
  •  262
  •  28.07.2020 15:43

Google ходимлари камида 2021 йилнинг июлигача ишга бормайдиган бўлишди!

Бутун дунёда кўплаб компаниялар коронавирус пандемияси туфайли масофадан ишлашга ўтиб олганидан хабарингиз бор. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Google ушбу режимни камида бир йилга узайтирган.

ЎҚИНГ: Уйда туриб ишлаш учун 7 сервис

Қидирув гиганти 200 000 нафар ходимига то келаси йилнинг июлига қадар уйдан туриб ишлашларига рухсат берди. Бошқа IT-гигантлар ҳам масофадан ишлашнинг узайтирилишини эълон қилишган, аммо Google мазкур режимни нақ бир йилга чўзишини биринчи бўлиб айтган компаниядир.

WSJ маълумотларига кўра, Google’га эгалик қилувчи Alphabet компаниясининг бош директори Сундар Пичаи (Sundar Pichai) бу таклифни ўтган ҳафта бошқа топ-менежерлар билан муҳокама қилган ва барчаси шу қарорга келишган.

6 июль куни Google ўзининг айрим офисларини чекланган сондаги ходимлари учун очган эди. Бунда офисга бориб ишлашни ишчиларнинг кўпчилиги ихтиёр этишган. Facebook ҳамда Twitter ҳам ўз ходимларига масофадан ишлашга рухсат беришган ва бу режимнинг қачонгача чўзилишига ҳозирча аниқлик киритишмаган.

ЎҚИНГ: Шилқимлик қилгани учун 48 нафар Google ходими ишдан ҳайдалди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!