Google яна бир хизматини ёпмоқда

  •   Saroy
  •  559
  •  19.09.2018 16:42

Google яна бир хизматини ёпмоқда

Бундан бир неча йил аввал ишга туширилган YouTube Gaming иловаси ўйинчиларга видеоўйинлар билан боғлиқ контент, стрим излаб топишга ёрдам берарди. Энди эса компания уни яна  YouTube’нинг асосий иловасига қайтармоқчи.

Дарвоқе, қарийб барча асосий функционал YouTube Gaming асосий иловада мавжуд, шунинг учун алоҳида иловага эҳтиёж энда барҳам топганга ўхшайди. Натижада, YouTube Gaming 2019 йил март ойида расман ёпилади.

Албатта, YouTube Gaming платформаси йўқолмайди,  у барибир онлайн-портал орқали ўйин контентини қидириш имконини беради. Аммо  Google баёнот беришича, энди аудиторияни бевосита YouTube’нинг ўзига таклиф этади.  YouTube Gaming саҳифасида сиз ўйинлар бўйича контентни қидиришингиз ва саралашингиз, стримларни, ўйин каналларини ёки ўйин дастурчиларининг блогларини кўришингиз мумкин.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!