Google янгиликлар сайтларига DDoS-ҳужумлардан ҳимояланишда кўмаклашади

Google янгиликлар сайтларига DDoS-ҳужумлардан ҳимояланишда кўмаклашади

Бир неча йил муқаддам Google компанияси унча катта бўлмаган сайтларга ўзларини DDoS-ҳужумлардан ҳимоялашга ёрдам беришга қаратилган Project Shield лойиҳасини ишга туширган эди. Шу йўл билан компания ёвуз мақсадли кимлардан ишончли ҳимояланиш учун маблағ ва манбаларга эга бўлмаган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни режалаштирган. Эндиликда интернет гигантининг мазкур хизмати ҳар қандай янгиликлар хизмати билан ҳам ишлаши мумкин.

Project Shield доирасида ҳимояланиш бепул тақдим этилади. Бироқ бу фақатгина Google томонидан дастурда иштирок этиш тўғрисидаги ариза тасдиқланганидан кейингина амалга оширилади. Техник томонлари ҳақида сўз кетадиган бўлса, хизматга уланганидан сўнг сайтнинг барча трафиги қайтадан зарарли трафикларни тўхтатиб қоладиган прокси-сервер орқали ўтади. Тизим ўз сайтининг сервери ва саҳифаларни юклаб тезлигининг узайишида вужудга келадиган зўриқишни камайтириш учун айрим элементларни кешлайди.

Google сўз эркинлигининг чекланишига доимо қарши чиқиб келади, DDoS-ҳужумлар эса кўп ҳолларда цензура қуроли ҳисобланади. Шунингдек, компания учун қидирувга берилганда тақдим этиладиган маълумотлар ҳар доим, ҳар кимга очиқ бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!