Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

  •   Saroy
  •  866
  •  19.07.2018 16:04

Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

Еврокомиссия Google корпорациясини рекорд суммага, яъни 4,3 млрд (тахминан 5 млрд АҚШ доллари) еврога жаримага тортгани ҳақда эълон қилди.  Еврокомиссиянинг фикрича, корпорация ўзининг машҳур номидан ҳамда қидирув тизими ва Chrome браузерени илгари суриш учун ОС Android’нинг бозорда яккаҳокимлигидан ғирромлик билан фойдаланган. Google корпорацияси бу қарорни  нотўғри қарор деб баҳолади. Google корпорациясининг бош ижрочи директори Сундар Пичаи Android’нинг устунлик томонларини қайд этар экан, операцион тизимни пуллик қилиб қўйиш билан таҳдид қилди.

ЎҚИНГ:Ҳаммасига ОС Android сабаб: Еврокомиссия Google’га 5 миллиард доллар жарима солди

Еврокомиссиянинг таъкидлашича, ўрнатилган илова (лицензияга қўшимча равишда мукофот тарзда Play Store иловалар дўконига кириш) қурилма ишлаб чиқарувчилар учун ноқонуний чеклов ҳисобланади. Google’да эса бу борада бошқача қарашлар мавжуд. яъни фойдаланувчилар эркин танлаш ҳуқуқига эгалар, ушбу иловаларни қолдирадими ёки ўчириб ташлайдими ихтиёр ўзларида.

ЎҚИНГ:Microsoft’нинг ОС Android’да ишлайдиган смартфонлари қандай бўлади?

«Еврокомиссия ушбу қарори билан Android’дан минглаб телефон ишлаб чиқарувчилар ва мобиль операторлари фойдаланаётганини эътибордан қочирган кўринади. Улар қанча-қанча Android-гаджетларни яратадилар ва сотадилар; дунё бўйича  миллионлаб илова дастурчилари ўз бизнесини  Android билан бошлаган ва  миллиардлаб фойдаланувчилар  янги Android-смартфонларни харид қилиш ва ундан фойдаланиш имкониятига эгалар», — дейди Сундар Пичаи.

Ижрочи директорнинг сўзларига қараганда, агар ишлаб чиқарувчи  Google хизматини ўрнатмаса, компаниялар ушбу хизмат орқали мобиль рекламалардан фойдалана олмайди. Бинобарин, қандай қилиб бўлса ҳам даромад олиш керак экан, операцион тизимни ўзлари пуллик қилиб қўйишга тўғри келади. Натижада, буларнинг барчаси якунда Android-қурилмаларнинг нархига таъсир қилади.

ЎҚИНГ:Meizu 16 Plus синовдан ўтди

«Агар телефон ишлаб чиқарувчилари ва мобиль алоқа операторлари бизнинг иловаларимизни ўзларининг қурилмаларига қўша  олмас экан, бу Android экотизими мувозанатини бузади. ОС’нинг ҳозирги мавжуд бизнес-модели сабабли ундан фойдалангани учун бизга пул олмослик имконини бермоқда. Бизни ташвишга солаётгани бугунги қарор ушбу  Android билан бирга яратган мувозанатимизни бузаётганидир. Бу эса очиқ платформалар қолиб ёпиқ тизимлар фойдасига урғу берилаётганидан  хавотирли далолатдир», — дейди Google раҳбари.