Google йўқ бўлса, нима бўлади?

Google йўқ бўлса, нима бўлади?

Сиз ҳар доим ҳам бу саволлар ҳақида ўйлаб кўравермайсиз. Аммо бир лаҳзага тасаввур қилинг-а, Google тўсатдан йўқ бўлди. Компания энди мавжуд эмас. Дунё нима бўлади? Интернет олами-чи? Компания хизматларидан ҳар куни фойдаланувчилар ҳоли нима бўлади? Қуйида биз бу саволларнинг барчасига жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Энг муҳимидан бошлай қоламиз: Google асосан нима билан шуғулланади ва бунинг бутун дунёга қандай афзалликлари бор? Албатта, энг муҳими Google қидирувидир. Бусиз бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар керакли маълумотларни самарали ва тез топа олмасдилар. Агар Google йўқолса, фойдаланувчилар унинг ўрнига муқобилни қидиришни бошлайдилар ёки Telegram'даги “Evrika!“ каналида ёзилганидек: “Агар Google ишламай қолгудек бўлса, одамлар Yahoo, Bing ёки Яндекс каби бошқа қидирув тизимларига “Google нега ишламай қолди?“ деб сўров беради“ (бу, албатта, ҳазил).

Bing ва шунга ўхшаш ҳали танилиб улгурмаган бошқа қидирув тизимлари алмаштириш учун номзод бўлиши мумкин, бундан ташқари, баъзи мамлакатларда Яндексга ўхшаган маҳаллий қидирув тизимлари ҳам мавжуд.

Россия учун Google қидирув тизимининг йўқолиши катта муаммо туғдирмаслиги мумкин, негаки Россияда Яндексдан қидириш Google'нинг бутун дунё бўйлаб тарқалишидан олдин анча оммалашиб улгурган эди.Gmail ишлашни тўхтатади. Тартибсизликлар бошланади, чунки кўпчилик инсонлар ўзларининг почта хатларида муҳим маълумотларни сақлаб қўйган бўлиши мумкин, бу эса аккаунт эгасининг молиявий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши турган гап. Миллионлаб одамлар муҳим маълумотларидан ажралишади, бу билан бирга миллиардлаб долларидан. Чунки, ахборот дунёдаги энг қиммат манба эканлиги ҳаммага маълум.

Россияда Gmail'нинг ўрнига Mail.ru ёки Яндекс.Почта келиши мумкин. Бошқа мамлакатларда ҳам маҳаллий почта хизматлари мавжуд. Эҳтимол, Microsoft ўз хизматлари қаторига почтани қўшиш орқали бу соҳада ҳам етакчиликни қўлга олар.YouTube'нинг Google'га тегишли эканлигини ҳамма билса керак. Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ушбу сайт орқали катта пул ишлашади. Қолган миллионлар эса фаол томошабинлар, улар YouTube'дан завқланиш ёки таълим учун яхши платформа сифатида фойдаланишади. Бугунги кунда ушбу хизматни интернетдаги кўнгилочар марказ деб аташ мумкин. YouTube йўқолгандан кейин интернет анча зерикарли тармоққа айланиб қолади. Бунга сабаб, Google'нинг нейрон тармоқларига асосланган ақлли лента ва тавсиялардан фойдаланишидир. Альтернативаларнинг пайдо бўлиши билан бизга юқори сифатли видеоҳостинг таклиф этилиши эҳтимолдан йироқ. Ягона яхши альтернатива Vimeo бўлиши мумкин.Дунё бўйлаб Angular-Google рамкасида ишлайдиган миллионлаб сайтлар йўқолиб кетади. Сайтларнинг яхши ва сифатли шрифтда ёзилиши тўхтайди, чунки улар бепул Google Fonts шрифтларини қўллашади. Кўпгина сайтлар бирон бир тарзда компаниянинг булутли хизматларидан, Google серверларидан ва бошқа воситаларидан фойдаланади. Гигантнинг йўқ бўлиб кетиши дунёдаги 30% сайтларнинг тўғри ишлашига путур етказади. Муҳандислар кўплаб воситаларни, шу жумладан TencorFlow (нейротармоқ кутубхонаси)ни йўқотадилар. Биз Chrome браузерини йўқотамиз, лекин Chromium қолади, у Chrome асосида ишлайдиган очиқ кодли браузер ҳисобланади. Android телефонлари қолади, чунки бу ҳам очиқ кодли лойиҳа. Аммо биз смартфонлардаги Google хизматларини, шу жумладан, Google Play'ни ҳам йўқотамиз. Google'нинг бошқарувчисиз транспорт воситалари лойиҳаси йўқолади, аммо техник жиҳатдан Яндекс лойиҳаси ундан яхшироқ бўлганлиги учун бу соҳада муаммолар кўзга ташланмайди.Дўкон жавонларида Chrome OS асосидаги ноутбуклар сотилмайди, аммо бу кичкина йўқотиш. Google шарлари орқали тарқатиладиган интернетдан фойдаланаётган ҳиндлар эса кўп нарса йўқотиши мумкин.

Биз шунингдек, Google Maps оламидаги энг яхши харита хизматини йўқотамиз. Россияда, албатта, Яндекс хариталари мавжуд ва улар анча яхши ишлайди. Google ўз хизматлари орқали қабул қилган улкан маълумотлар тўпламига эга. Кўплаб лойиҳалар ушбу маълумот тўпламлари асосида яратилган, шунинг учун уларнинг йўқолиб кетиши дунёдаги барча компанияларнинг лойиҳаларига маълум даражада таъсир қилиши мумкин. Матн ва нутқларни нисбатан яхши таржима қила оладиган Google Translate хизматидан маҳрум бўламиз. Унга муносиб альтернативалар эса ҳали ўйлаб топилмаган.

ЎҚИНГ: Google Assitant, Alexa, Siri, Cortana, Bixby. Иннайкейин-чи?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!