Google'нинг илк смартсоати тез орада чиқарилади

Google'нинг илк смартсоати тез орада чиқарилади

Evleaks тахаллуси билан танилган инсайдер Эван Бласснинг маълум қилишича, Google'нинг илк смартсоати тез орада чиқарилади. Гарчи аниқ сана берилмаган бўлсада, миш-мишларга қараганда 11 12 май кунларига режалаштирилган Google I/O дастурчилар конференсияси ишончли сана бўлиши мумкин.

Ақлли соатнинг Pixel Rohan код номи билан аталиши аллақачон маълум бўлган эди. Албатта, соат чиқарилганида у бундай ном билан аталмайди. Компания Apple ёки Samsung билан рақобат қилиши учун чиройлироқ ном танлаши керак.

Google Pixel Rohan компания томонидан анча олдин ишлаб чиқарилган Wear OS операцион тизимининг, ҳали чиқарилмаган Wear OS 3.1 версиясида ишлайди. Агар берилган маълумотлар тўғри бўлса смарцоат 32GB хотирага эга бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Энди Tesla ҳам қувватлагичларни қизғонишни бошлади