Google'нинг қоронғу режими янада қоронғилашмоқда

Google'нинг қоронғу режими янада қоронғилашмоқда

Шу кунгача Google'нинг қора режими учун тўқ кулранг рангги амал қилаётган эди. Энди эса Google ўз қидирув платформаси учун бутунлай қора, #000000 кодли рангни тест қилаётгани айрим фойдаланувчилар томонидан пайқаб қолинган.

Қоп-қора рангли мавзу ҳозирча фақат компютер учун веб-браузерларда пайдо бўлган, смартфон ва бошқа қурилмалар учун бунинг амал қилиши ҳозирча номаълум. 

Кўпчилик фойдаланувчилар қоронғи режимда тўқ кулрангни афзал кўришади, чунки қоп-қора рангда бирданига оқ саҳифага ўтиш кўзга зарар бўлиши мумкин. Агар Google тўлиқ қора рангдан фойдаланишга қарор қилса, компания эски тўқ кулранг рангни фойдаланувчи танлайдиган вариант сифатида сақлаб қолиши керак. 

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энг кўп қайси браузердан фойдаланишади?