Google'нинг ушбу иловаси 100 миллиондан ортиқ марта юклаб олинди!

Google'нинг ушбу иловаси 100 миллиондан ортиқ марта юклаб олинди!

Android Go (Go Edition) – бу Android дастурий тизимининг енгиллаштирилган варианти бўлиб, ҳамёнпоб ва энг арзон смартфонлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Бундай смартфонлар, шунингдек, Google компаниясининг енгиллаштирилган ва хотира ҳажмини тежовчи иловаларига ҳам эга бўлади.

Маълум бўлишича, Google Go иловасини Google Play орқали аллақачон 100 миллиондан ортиқ марта кўчириб олишган. Бу албатта ажойиб натижа, чунончи, ўтган йилнинг сентябр ойида Google Go иловаси атиги 10 миллионлик натижани қайд этганди.

Бундан маълум бўладики, Android Go ўрнатилган ушбу арзон смартфонлар катта талаб билан сотилмоқда. Қидирув гигантининг қиммат қурилмалар сотиб олишга қурби етмайдиганлар учун қилган сайф-харакатлари ўзини оқлаётганлиги ҳам диққатга сазовор.

ЎҚИНГ: Google Maps’нинг енгил талқини – Maps Go’ни исталган Android-қурилмага ўрнатамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!