GoPro Hero 5: янги тафсилотлар

GoPro Hero 5: янги тафсилотлар

Куни кеча япон блоги Nokishita ва Mirrorless Rumors ресурсида GoPro Hero 5 камерасининг суратлари пайдо бўлган. Моделнинг аппарат қисмига тегишли суратлар билан унинг фойдаланувчи йўриқномаси ҳам интернетдаги норасмий манбаларда тарқалган.

Суратларга эътибор берилса, янги модель дизайнида Hero 4 ва Hero Session камералари билан ўхшашлик борлигини пайқаш мумкин. GoPro Hero 5 камерасида “GoPro Plus” булут хизматига урғу берилиб, унда овозли буйруқлардан фойдаланиш мумкин бўлиши айтилмоқда.

Камера сувга чидамли ва сенсорли экранга эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Ҳар ҳолда тарқалган суратларда экрандаги созламалар менюсини кўриш мумкин.

Компания бундан икки йил олдин GoPro Hero 4 камерасини намойиш  қилган эди.

GoPro сериясидаги камералар, асосан, фаол спорт турлари ва ҳордиқ учун мўлжалланиб, юксак сифатли кадрларни олишга хизмат қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!