Gorilla Glass 6 илк бор OPPO смартфонида қўлланяпти, тақдимот кейинги ҳафтада!

  •   DiMaX
  •  1465
  •  04.08.2018 12:40

Gorilla Glass 6 илк бор OPPO смартфонида қўлланяпти, тақдимот кейинги ҳафтада!

Ўзининг аввалги «аждод»идан икки карра мустаҳкам Gorilla Glass 6 ҳимоя шишаси ўтган ойда намойиш қилинган эди. Corning Incorporated компаниясининг хабар беришича, дисплейи ушбу шиша билан ҳимояланган илк смартфонни OPPO тақдим этади.

ЎҚИНГ: Икки карра мустаҳкам Gorilla Glass 6 тақдим этилди: у 15 мартагача тушиб кетишга дош беради!

Расмий хабарларга кўра, Gorilla Glass 6 ҳимоя шишаси OPPO’нинг навбатдаги флагман смартфонида қўлланади. Тақдимоти кейинги ҳафтадаёқ бўлиб ўтадиган мазкур қурилма OPPO R17 ёки F9 модели бўлиши мумкин, дейишмоқда кузатувчилар.

«Биз ҳимояда Gorilla Glass 6 қўллаётган илк компания эканимиздан мамнунмиз. Ишонамизки, бутун дунё бўйлаб истеъмолчилар мислсиз тажрибани муносиб баҳолашади», дея таъкидлашди OPPO вакиллари.

Таъкидлаш жоизки, OPPO компанияси дунёнинг етакчи смартфонсозлари рўйхатида бешинчи ўринда туради. Жорий йилнинг ўтган чорагида у 29,4 миллионта смартфон сотиб, бу борада жаҳон бозорининг 8,6 фоизини эгаллаган.

ЎҚИНГ: 2018 йил, август: Хитойда «бестселлер» смартфон аниқланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!