Gov.uz порталида «VAPSHE MALADES BALA» рўйхатга олинди!

  •   DiMaX
  •  1742
  •  14.05.2020 23:33

Gov.uz порталида «VAPSHE MALADES BALA» рўйхатга олинди!

Facebook ижтимоий тармоғининг ўзбек тилли сегментида 14 май куни қизиқ бир маълумот эълон қилишди. Яъни, фойдаланувчилар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида антиқа номдаги масъулияти чекланган жамият рўйхатга олинганини пайқашган.

ЎҚИНГ: Uzcard назорат пакетининг асосий қисми Ойбек Турсуновга ўтди

Юзерлар тармоқда мана бу скриншотни эълон қилишган:

Биз ҳам олдин буни фейк дея гумон қилиб, текшириб кўрдик, лекин ҳақиқат экан! Мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага кириб, СТИР рақами (307358442) бўйича изласангиз, «VAPSHE MALADES BALA» номли масъулияти чекланган жамият маълумотлари чиқади.

Нима ҳам дердик, қонунчиликка ва ахлоқ меъёрларига зид келмаса, ўз ташкилотига қандай ном танлаш – тадбиркорнинг ўз ихтиёрида.

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!