Графендан ҳам зўр материал топилди

  •   Saroy
  •  653
  •  20.10.2018 12:56

Графендан ҳам зўр материал топилди

Олимлар фосфор учун графенга ўхшаш тузилмани аниқлашга муваффақ бўлишди. Уларнинг таъкидлашича, графен наноэлектрон қурилмаларни яратиш учун жуда яхши материал ҳисобланади. У углерод модификацияларидан бири бўлиб, икки ўлчамли тузилмага, катта механик қаттиқлик ва электронлар ҳаракатининг юқори тезлик даражасига  эга.   Графенга ўхшаш 2D  тузилма Менделеев элементлар жадвалида ҳам айтиб ўтилган. Яқинда эса, немес олимлари фосфор учун ана шундай модификацияни олишга ва ўрганишга муваффақ бўлишди.

Шу вақтгача кимёгарларга фосфорнинг тўртта аллотропли модификацияси маълум эди. У қурилиши бўйича кристалл панжарадан фарқ қилади ва кристалнинг ўзига хос геометрик кўринишага ўхшайди. Уларга  рангига қараб ҳам ном берилади: оқ, қора, пушти ва қизил фосфор. Бешинчи шакли мовий фосфорни эса 2016 йилда олишган эди, лекин ўшанда унинг таркибини аниқлашнинг имкони бўлмаганди. Немес олимлари мовий фосфорни олтин тўшамада олишга муваффақ бўлишди ва унда ҳам худди графендаги тузилма ҳосил бўлишини аниқлашди. Лекин мовий фосфорнинг кристалли панжараси бир текис эмас, қайрилган: фосфор атомлари пастда турган олтин атомларини эгаллаб олганини аниқлашди.

ЎҚИНГ:Нанотехнология пирамидаси: графен бозори қалбакилари билан тўлган

Янги материалнинг кристалл панжарасида электронларнинг тақсимланиш ўрганилгач, олимлар мовий фосфорнинг энергетик тирқишининг кенглиги тахминан 2 электрон-вольт эканини аниқлашди. Бу масалан, қора фосфордагига қараганда етти баробарга кўпдир. Кенг энергетик тирқиш ярим ўтказгичларга катта ҳароратда ва юқори кучланишда ҳам ишлаш имконини беради. Олимларнинг айтишича, мовий фосфор наноэлектроникада фойдаланиш учун ўта истиқболли бўлиши, ҳатто графен билан рақобатлашиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ:Samsung 12 дақиқада қувватланадиган графен аккумуляторни тақдим қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.