GTA 6 ҳақидаги энг катта маълумот тарқалиши

GTA 6 ҳақидаги энг катта маълумот тарқалиши

Интернетда Rockstarb ўйин ишлаб чиқарувчисининг бўлажак Grand Theft Auto VI ўйинига оид ички маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат тарқатиб юборилди. Унда биз навбатдаги GTA 6 ҳақидаги деярли барча маълумотлар билан танишишимиз мумкин.

Маълум бўлишича, Rockstar янги GTA ўйинини жорий йилнинг учинчи чорагида эълон қилади ва уни 2024 йилнинг тўртинчи чорагида чиқаради. Ўйин RAGE платформасига асосланган бўлиб, унга 500 миллион доллар, унинг маркетинги учун эса яна 100 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган. Компания ўйин сотувининг биринчи кунини ўзидан 1 миллиард доллар ишлаб олишни кутмоқда.

GTA 6 ўйининг хикояси 4500 дақиқа ёхуд 75 соат соат давом этади ва у воқеалар 2023 йилда содир бўлади. Ўйинда учта асосий қаҳрамон бўлади: Рикардо (бойлик ва ҳокимиятга берилиб кетган собиқ Колумбия махсус агенти), Кейси (феъл-атвори ёмон бўлгани учун тез-тез муаммога дуч келадиган собиқ боксчи), Роуз (биринчи аёл бош қаҳрамон, совуққон бева). Ўйин катта харитага эга бўлади ва у Liberty State, Carcer City, Vice City, Cottonmouth шаҳарларини ўз ичига олади.

Ўйинчилар нафақат ўйин ҳикояси, балки, голф, серфинг, скейтборд, теннис, бассейн, шахмат, баскетбол, ​​боулинг, кинотеатрлар, "иссиқ қаҳва" кабилардан завқланишлари ҳам мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Kingston Fury Renegade SSD картасига тўлиқ тавсиф

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!