Gucci виртуал оламга кириб келмоқда

Gucci виртуал оламга кириб келмоқда

Gucci Z-авлодга йўналтирилган Gucci Vault лойиҳасини кенгайтириш мақсадида рақамли кўчмас мулк платформаси бўлган The Sandbox metaverse'дан жой сотиб олди. 

Виртуал оламда Gucci нималар қилиши ҳозирча номаълум, лекин у ерда фойдаланувчилар замонавий рақамли мода буюмларини сотиб олишлари мумкин бўлади. 

Gucci ўтган йил давомида ўзининг metaverse стратегиясини кучайтирди ва рақамли мода, виртуал оламлар ва NFT'ларни биринчи ўзлаштирувчиси ҳисобланади. Яқинда Gucci Superplastic билан ҳамкорликда 500 та NFT тўпламини чиқарди. "SUPERGUCCI" деб номланган NFT'ларнинг ҳар бири 1,5 Ethereum криптовалютасидан ортиқ туради. 

Бугунги кунда The Sandbox ва Decentraland каби metaverse'лар брендлар ва дизайнерлар эътиборини ўзига тортмоқда, чунки metaverse платформалари одамларга виртуал кўчмас мулкни, шу жумладан дўконлар ва тадбирлар ўтказиладиган жойларни сотиб олиш, ижарага бериш ва ривожлантириш, шунингдек виртуал товарларни сотиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 ва S22+ смартфонлари тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!