Гулистон марказидаги чорраҳада рақсга тушган ТикТокерлар 4 суткага қамалди

  •   DiMaX
  •  1066
  •  19.12.2020 15:58

Гулистон марказидаги чорраҳада рақсга тушган ТикТокерлар 4 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳри марказидаги чорраҳаларнинг бирида 2 нафар йигит машиналар ҳаракатига халақит бериб, рақсга тушгани акс этган видео тарқалганди. Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу шахслар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилган.

ЎҚИНГ: Ортиқхўжаев: «ТикТокерларни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак!»

Сирдарё вилояти ИИБнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Ховос тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи Д.Э. ва Сирдарё тумани, Заршунослик маҳалласида яшовчи А.И.лар кейинчалик TikTok тармоғига жойлаш мақсадида Гулистон марказидаги чорраҳалардан бирида машиналар ҳаракатига халақит бериб, рақсга тушишган ва уларнинг бу ҳаракатларини Сайхунобод тумани «Фаровон» маҳалласида яшовчи Ш.А. тасвирга олиб турган.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми ҳамда 183-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Гулистон шаҳар маъмурий судига юборилган.

Суд қарорга асосан «раққос»ларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жарима ҳамда 4 (тўрт) суткадан маъмурий қамоқ, Ш.А.га эса энг кам иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида жарима ҳамда 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

ЎҚИНГ: TikTokʼда энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!