Ҳа, навбатдаги Galaxy'лар ҳақида адашмаган эканмиз!

Ҳа, навбатдаги Galaxy'лар ҳақида адашмаган эканмиз!

Бу ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик: Samsung 2020 йилги флагман оиласига, кутилганидек Galaxy S11 эмас, балки Galaxy S20 деб ном бермоқчи. Ушбу хабар илк маротаба таниқли Ice Universe томонидан тарқатилган эди ва инсайдер бу маълумотни яна бир бор тасдиқлади.Флагманни қайта номлаш асосли равишда амалга оширилди, бизнингча. Samsung ўтган ўн йилликда ҳар йили биттадан S серия флагман тақдим қилди ва 2019 йилни S10 билан тамомлади.

2020 йил билан бошланган олдиндаги ўн йиллик смартфонларининг дастлабкисини Galaxy S20 деб номлаш икки ўн йиллик смартфонлари ўртасидаги фарқни кўрсатади, айниқса, Galaxy S10 билан Galaxy S20 ёнма-ён қўйилганда.

Samsung'дагилар Galaxy S20 сериясини барча томондан энг мукаммал даражада жиҳозламоқда. 2020 йилги оилада энг камида учта вакил бўлади: Galaxy S20, Galaxy S20+ ва Galaxy S20e. Galaxy S20 5G бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Янги серия вакилларининг баъзи бозорлар учун чиқарилган талқинига Exynos 990, аксарият бозорларга мўлжалланган версияларга эса Snapdragon 865 чипи ўрнатилади.

Қурилмаларнинг барчаси ўтган йилги флагманларга қараганда каттароқ ҳажмли аккумулятор билан жиҳозланади. Маълумот учун, Galaxy S20+ да 5 000 мА/соатли аккумулятор бўлиши айтилмоқда. Компания янги қурилмаларини 11 февраль куни тақдим қилиб, 18 февралдан бошлаб сотувга чиқармоқчи.

Galaxy S20 ва S20+ ларга тўрт линзали камера модули ўрнатилиши, уларнинг асосийси тўққиз пикселдан битта пиксел ҳосил қилиб («pixel binding» усули), 12МП тасвир яратувчи 108 мегапиксел резолюцияли линза бўлиши кутилмоқда. Модул таркибида, шунингдек, камида 48 мегапикселли телефото, 5х оптик зумли ва ультра кенг бурчакли камералар бўлади.

Экраннинг янгиланиш частотаси ҳам 120Hz га кўтарилади.

Флагманлар тақдим қилинишига ҳали бир ойдан ортиқ вақт бор. Бу давр мобайнида янада кўпроқ маълумотлар тарқалишини кутиб қоламиз. Янгиликлар учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Galaxy S11 моделлари ҳақида янги хабар тарқалди