Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

  •   DiMaX
  •  12241
  •  06.02.2021 08:59

Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram тармоғидаги ўз саҳифасида янги хабар қолдирди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Россиялик курашчи расм остига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйди: «Instagram туфайли кимнинг уйида эркаклар қирилиб кетганини кўриш мумкин».

Ҳабиб Нурмагомедов бунинг «долзарб» эканлигини қайд этган.

Айтиш керакки, Нурмагомедов ўтган йилнинг 24 октябрь куни UFC мусобақасида Жастин Гейтжи устидан ғалаба қозонгандан сўнг MMAдан кетишини эълон қилган. Россиялик спортчи енгил вазнда ташкилотнинг чемпионлик камарини уч марта ҳимоя қилиб, фаолиятидаги 29-ғалабасини нишонлаган.

ЎҚИНГ: «Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор!» – икки ўзбек боксчиси Instagram’да «жанг» қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!