Ҳабиб Нурмагомедов ўз уяли алоқа операторини ишга туширяпти!

  •   DiMaX
  •  1769
  •  18.11.2020 11:39

Ҳабиб Нурмагомедов ўз уяли алоқа операторини ишга туширяпти!

Россиялик аралаш яккакураш устаси ва UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг мобил алоқа операторини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар ҳолда, интернетга сизиб чиққан ҳужжатлар шундан дарак бераётир, деб ёзади Коммерсантъ нашри.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик 5 муваффақиятли киберспортчи

Шундай қилиб, «Ҳабиб Телеком» МЧЖ аллақачон Eagle Mobile by Khabib номли савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган. Хабарга кўра, бу виртуал оператор бўлиб, Tele2 тармоқлари базасида жорий этилади. Бироқ мазкур икки компания ҳам бу борада ҳозирча расман хабар бермаяпти.

Маълумотларга кўра, «Ҳабиб Телеком»даги улушидан ташқари, Нурмагомедов ҳозирда «Первый мобильный» МЧЖда ҳам 25 фоизлик ҳиссага эга.

Унинг янги – Eagle Mobile уяли алоқа оператори тарғиботи курашчининг Instagram-аккаунти орқали амалга оширилиши мумкин. Ҳозирда унинг ўн миллиондан ошиқ обуначиси мавжуд.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова