Ҳаж мавсумида Ucell’дан муносиб туҳфа

  •   DiMaX
  •  1385
  •  27.07.2018 14:46

Ҳаж мавсумида Ucell’дан муносиб туҳфа

Ўзбекистонда Ucell бренди остида хизмат кўрсатаётган «COSCOM» МЧЖ хорижий мамлакатларга чиқувчи ўз мижозлари учун турли енгилликлар тақдим этиб келаётир. Жумладан, қўшни мамлакатларга ташриф буюрувчи Ucell абонентлари учун то кейинги йилнинг май ойи сўнгигача акция амал қилмоқда.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг янги акцияси: «Қўшниларга яқинроқ» бўламиз!

Ҳаж мавсуми яқинлашаётганини ҳисобга олиб, Ucell энди Саудия Арабистонида роумингда чегирмалар тақдим этаётир. Бу ҳақда оператор сайтида хабар эълон қилинган.

Унга кўра, Саудия Арабистонига борганингизда, янада қулай шартларда яқинларингиз билан алоқада қолишингиз мумкин. Ушбу мамлакатдаги Zain уяли алоқа оператори тармоғида роумингда арзон нархларда мулоқот қила оласиз.

Хабарга кўра, бунда барча маҳаллий қўнғироқларнинг, кирувчи қўнғироқларнинг ҳамда Ўзбекистонга чиқувчи қўнғироқларнинг бир дақиқаси атиги 3500 сўмдан нархланади. SMS-хабарларнинг ҳар бири учун эса атиги 350 сўм тўланади.

Махсус нархлар 2018 йилнинг 27 июлидан 26 декабрига қадар Ucell’нинг барча абонентлари учун амал қилади. Бу борада батафсил маълумотни оператор сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’дан лайфхак-2: Смартфондан TAS-IX’га бепул киринг!