Ҳали 5G тармоғи жорий этилмай туриб, LG аллақачон 6G-интернет устида ишламоқда!

  •   DiMaX
  •  570
  •  29.01.2019 13:24

Ҳали 5G тармоғи жорий этилмай туриб, LG аллақачон 6G-интернет устида ишламоқда!

Жаҳон бўйлаб айрим уяли алоқа операторлари бешинчи авлод тармоғини ишга тушириш устида бош қотиришмоқда. Айрим смартфонсозлар эса бу тармоқни қўллаб-қувватловчи қурилмалар ярата бошлашган.

ЎҚИНГ: Vivo Apex 2019 тақдим этилди: Snapdragon 855 чипли, умуман тирқишсиз ва тугмачасиз илк 5G-смартфон!

Бу орада LG компанияси янада узоқни кўзлаб иш тутаётир – у аллақачон 6G-интернет яратишга киришган! Мазкур йўналишдаги тадқиқотлар ва дастлабки ишлар билан унинг KAIST илғор технологиялар институти қошидаги тадқиқот маркази шуғулланади.

LG муҳандисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 6G технологияси тахминан беш йиллардан сўнг пайдо бўлиши керак. Унгача 5G стандарти аллақачон ривожланиб, барча ривожланган мамлакатларга кириб келади ва фойдаланувчилар учун кенг кўламда тақдим этилаётган бўлади.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Режага кўра, янги технология интернетни тезлаштиришга эмас, балки кўпроқ уланишларнинг барқарорлигига ва станцияларнинг амал қилиш доираси кенглигига мўлжалланади.

LG’нинг телекоммуникацион тармоқлар технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар кўламини кенгайтиришини компания техник директори Пак Ил-Юн расман тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, муҳандислар яқин икки йил ичида янги стандарт бўйича тайёр ечимларни кўрсатишади, кейин эса ҳамкорлар билан биргаликда олтинчи авлод тармоқлари учун жиҳозлар ишлаб чиқишга киришилади.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!