Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1258
  •  05.05.2020 15:50

Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Google компанияси шу йилнинг февралида дастурчилар учун биринчи Android 11 Developers Preview прошивкасини чиқарган эди. Гарчи унинг барқарор версияси тақдимотига вақт бор бўлса-да, аллақачон Android 11’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари рўйхати тарқалган.

ЎҚИНГ: Аллақачон Android 11’да ишлаётган смартфонни илк бор «жонли» кўрамиз!

Яна бир хитойлик смартфонсоз – Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга ихтисослашган iQOO бренди эса янада илгарилаб кетди. Google ҳали расман Android 12 ҳақида бирор мълумот бермасидан туриб, бу компания ўз флагманининг ушбу прошивкагача янгиланишига кафолат берди!

Бу – AnTuTu сервисининг март ойидаги текширувлар бўйича энг қудратли флагманлар рейтингига кирган iQOO 3 моделидир. Бу смартфон қадоқданоқ Android 10 операцион тизим талқини билан чиқарилган бўлиб, Vivo уни яна икки авлод операцион тизимигача янгилашга ваъда бермоқда.

Шунингдек, смартфонсоз ўзининг iQOO 3 флагманини уч йилгача Android тизими хавфсизлик патчлари билан ҳам таъминлаб туришга сўз бермоқда. Тўғри, Android 12 ҳали келаси йилнинг кузидагина чиқади, лекин нима бўлганда ҳам, уч йиллик кафолатланган апдейт фойдаланувчиларни хурсанд қилиши аниқ.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!