Ҳали чиқмаган икки ҳамёнбоп – Redmi Note 9 Pro ва Realme 6 Pro флагманларининг илк жанги!

  •   DiMaX
  •  2832
  •  04.03.2020 12:29

Ҳали чиқмаган икки ҳамёнбоп – Redmi Note 9 Pro ва Realme 6 Pro флагманларининг илк жанги!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi Note 9 ҳамда Note 9 Pro флагманларининг «Йиртқич» эканини айтиб мақтанган. Redmi билан рақобатлашиш учун Oppo корпорацияси ташкил этган Realme суббренди эса унга ҳам жавобан Realme 6 Pro смартфонини ҳозирлаб улгурган.

ЎҚИНГ: «Четроқ тур, Xiaomi!» – Realme яна бир турдаги илк девайсини тақдим этяпти

Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) бир неча соат аввал ўз Twitter-саҳифасида шу икки рақиб ҳақида қизиқ маълумотни эълон қилди. Бу – ҳали расман намойиш этилмаган Realme 6 Pro ҳамда Redmi Note 9 Pro моделларининг Geekbench иловасидаги тезкорлик натижаларидир.

Айтиш керакки, бу иккала модел ҳам Snapdragon 720G процессори базасида ишлайди. Аммо бенчмаркда текшириб кўрилган Realme 6 Pro тезкор хотираси 8 гигабайтлик бўлса, Redmi Note 9 Pro модели 6 гигабайтлик «оперативка»га эга. шунга қарамасдан, «Хитойча Apple» вакили, оз фарқ билан бўлса-да, рақибидан устун келган:

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, Redmi Note 9 Pro процессорнинг битта ядроси ишлатилиб тест қилинганида 569 балл, барча ядролари иштирокидаги имтиҳонда эса 1755 балл олган. Realme 6 Pro эса бу текширувларда тегишлича 568 ва 1696 баллик натижалар кўрсатган.

Айтиш керакки, Redmi Note 9 ва Note 9 Pro расмий намойиши 12 март куни бўлиб ўтиши кутилаётир, Realme 6 ҳамда Realme 6 Pro эса эртага – 5 март куниёқ оммага кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.