Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

  •   DiMaX
  •  1735
  •  29.07.2020 13:52

Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

MIUI 12 график қобиғи кўп жиҳатдан купертиноликларнинг мобил операцион тизимига ўхшаб чиққанидан хабарингиз бор. «Хитойча Apple» дея тавсифлаувчи Xiaomi компанияси ҳатто ўзи тақлид қиладиган корпорациядан ҳам илгарилаб кетмоқчи.

ЎҚИНГ: Глобал барқарор MIUI 12 прошивкаси тарқатилаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг тўлиқ рўйхати!

Аввалроқ тақдим этилган янги – iOS 14 операцион тизим талқинигача янгиланадиган айфонлар рўйхатини аллақачон эълон қилганмиз. Унга қўшилган ажойиб имкониятлардан бири – iPhone орқа панелига кетма-кет икки марта чертиш орқали турли амалларнинг бажарилишидир. Биз мазкур функция ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеони ҳамда уни қўллаб-қувватловчи айфонлар рўйхатини ҳам эълон қилганмиз.

Маълум бўлишича, Xiaomi айни шу функцияни аллақачон MIUI 12 график қобиғининг бета-версиясига қўшиб улгурибди! Қуйидаги скриншотга кўра, смартфоннинг орқа панелига икки марта ва уч марта чертиш амалларига турли функцияларни тайинлаб қўйиш мумкин бўлади:

Таъкидлаб ўтиш керакки, айни шу имконият Android 11 операцион тизимига ҳам жорий этилмоқда. Унинг ишлаши акс эттирилган иккита «жонли» видеолавҳани мана бу хабаримизда кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, iOS 14 ҳамда Android 11 операцион тизимларининг якуний версиялари фойдаланувчиларга ҳали кузда тақдим этилади. MIUI 12 график қобиғи эса аллақачон Хитойдан ташқаридаги, глобал прошивкали смартфонларга ҳам тарқатила бошлаган.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.