Ҳали чиқмаган iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 Pro флагманларини ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1132
  •  09.10.2020 09:47

Ҳали чиқмаган iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 Pro флагманларини ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

Huawei Central ресурси Weibo ижтимоий тармоғида қизиқарли фотосурат эълон қилди. Унда экрани ёқиқ ҳолда кўрсатилган иккита смартфон, таъкидланишича, Apple ҳамда Huawei компаниялари яқинда намойиш этадиган иккита флагман бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Apple аллақачон iPhone 12 тақдимотига расмий таклифнома тарқатган, биз эса ўн иккинчи авлод айфонлар оиласига тўртта модел кириши, уларнинг барча версиялари нархлари ва ҳатто сотувга чиқиш саналарини ҳам аллақачон эълон қилганмиз.

Қуйидаги расмда чап томондаги смартфон Huawei Mate 40 Pro флагмани бўлса, ўнг ёқдагиси iPhone 12 моделидир, демоқда манба.

Сўнгги хабарларга кўра, Huawei Mate 40 туркумида ҳам тўртта русумда смартфон чиқади ва улар 15 октябрда намойиш қилинади. Юқоридаги суратда акс этгани – Mate 40 Pro модели эса мартнинг сўнгида тақдим этилган камерофон – Huawei P40 Pro флагманига жуда ўхшаш.

Эслатиб ўтамиз, Huawei P40 Pro ўшанда DxOMark лабораториясининг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган ва яқинларгача ўрнини ҳеч кимга бермай келаётган эди. Бироқ бошқа бир хитойлик компания 11 август куни намойиш қилган юбилей суперфлагмани уни «тахтдан ағдарган» эди. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!