Ҳали чиқмаган Redmi K40’нинг иккита рекордчи жиҳати

  •   DiMaX
  •  944
  •  22.01.2021 13:46

Ҳали чиқмаган Redmi K40’нинг иккита рекордчи жиҳати

Xiaomi корпорацияси арзончи брендининг Redmi K40 флагманини тайёрлаган, лекин тақдимотига шошилмаяпти. Redmi бренди раҳбари уни ишлатиб ҳам юрибди смартфон 10,5 соат ишлаганида ҳам аккумуляторида 64% қолган қувват экан.

ЎҚИНГ: Redmi K40 чиқиши арафасида компаниянинг тўртта бестселлери арзонлашди

Аввалроқ Xiaomi ҳамда Redmi вакиллари расман маълум қилишларича, Redmi K40 бозордаги энг қиммат текис OLED-экранга эга. Digital Chat Station никли инсайдер эса бу дисплей 120 герцлик кадр янгиланиш частотасига эга эканини айтмоқда.

 

Айни шу тармоқ информаторининг ўзи Redmi K40 ҳамда  Redmi K40 Pro смартфонларининг яна бир рекордчи жиҳатини эълон қилди. Унга кўра, ушбу моделларда экрандаги ўйиққа жойланган олд камера дунёдаги барча смартфонлар орасида энг кичиги бўлади. Digital Chat Station бу модул учун дисплейда очилган тирқишнинг диаметри атиги 2,8 миллиметрлик эканини айтмоқда.

Рекордчи хусусиятларидан ташқари, Redmi K40 флагманлари энг замонавий – тегишлича LPDDR5 ҳамда UFS 3.1 тоифали тезкор ва доимий хотира чиплари билан таъминланмоқда. Ушбу туркумга кирган турли моделларда MediaTek Dimensity 1200, Snapdragon 888 ва, эҳтимол, куни кеча намойиш этилган Snapdragon 870 процессори қўлланиши мумкин.

ЎҚИНГ: «Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!