Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

  •   DiMaX
  •  501
  •  12.06.2020 14:58

Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформаси ҳозирда энг кучли Android-процессор ҳисобланди. Лекин Xiaomi компанияси кутилаётган Mi 10S флагманида ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 865 Plus чипсетини қўллаши айтилган.

ЎҚИНГ: Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

Инсайдерлар ушбу процессор хусусида бир нечта хабарлар чиқаришган, энди эса улар расман ўз тасдиғини топди. Яъни, Qualcomm ҳали расман эълон қилинмаган Snapdragon 865+ платформасини AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрди.

Юқоридаги скриншотни Weibo тармоғида эълон қилган фойдаланувчининг таъкидлашича, ушбу натижалар айнан Snapdragon 865 Plus процессорига тегишли. Чипсетнинг бу ердаги самарадорлик кўрсаткичи 667 253 баллга тенг. Таққослаш учун келтириб ўтсак, май ойидаги энг кучли Android-флагманлар рейтингида Snapdragon 865 процессорли OPPO Find X2 Pro флагманининг рекорди 604 123 баллни ташкил этган.

ЎҚИНГ: Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

Snapdragon 865 Plus чипсетининг бенчмаркдаги натижаларига чуқурроқ назар соладиган бўлсак, улар қуйидагича:

  • Асосий, марказий процессор (CPU) самарадорлиги – 184 973 балл;
  • График тезлатгич (GPU) самарадорлиги – 283 302 балл;
  • Хотира самарадорлиги – 112 050 балл;
  • Интерфейс самарадорлиги – 86 928 балл.

Айтишларича, Snapdragon 865 Plus архитектураси юқори самарадорликдаги тўртта (биттаси 3,1 ГГц, учтаси 2,4 ГГц такт частотали) ҳамда қувват тежовчи тўртта (барчаси 1,8 ГГц.лик) ядроларни ўз ичига олади. Qualcomm уни жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этади, мазкур чипсетга асосланувчи илк смартфон эса Lenovo Legion бўлади.

ЎҚИНГ: Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!