Ҳали намойиш қилинмаган Google Pixel 4 биринчи «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  518
  •  15.06.2019 11:00

Ҳали намойиш қилинмаган Google Pixel 4 биринчи «жонли» суратларда!

Тўрт ойдан кейин тақдим этиладиган Google Pixel 4 XL смартфони куни кеча «жонли» видеода кўрсатилган эди. Лекин кейинроқ ушбу ролик YouTube хостингидан ўчириб юборилган, ишлаб чиқарувчи эса навбатдаги флагманининг дизайнини расман кўрсатган.

ЎҚИНГ: Google Pixel 4 расмий суратда - Iphone XI энди Google'дан ўғирланадими?!

Энди эса 9to5Google портали «жонли» суратларни эълон қилди; манбага кўра, унда Google Pixel 4 ёки Pixel 4 XL смартфони акс эттирилган:

Расмда қурилма фақат орқа томонидан кўрсатилган, лекин у айнан Google’нинг ўзи куни кеча эълон қилган дизайнга тўлиқ мос келяпти. Юқори чап бурчакда бош камеранинг квадрат блоки жойлашган. Унга иккита асосий модул, фоточақноқ ҳамда қўшимча сенсор киради. Мана шу учинчи модулни спектрал датчик, дейишмоқда, аммо унинг вазифаси ҳозирча номаълум.

Шунингдек, расмлардаги смартфон матони эслатувчи ҳимоя ғилофида экани ҳам эътиборлидир – кейинги авлод Pixel смартфонлари учун Google айнан шунақаларини ишлаб чиқармоқда.

ЎҚИНГ: Google ва Huawei бу смартфон эгаларининг ҳар бирига 400 доллардан тўлайди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.