Ҳали очиқ савдога чиқмай туриб энг оммалашган айфон қайси эканини биласизми?

  •   DiMaX
  •  1236
  •  19.09.2019 10:17

Ҳали очиқ савдога чиқмай туриб энг оммалашган айфон қайси эканини биласизми?

Apple корпорацияси яқинда iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари тақдим этди. Улардан бири Geekbench’да рекорд ўрнатгани, AnTuTu тестида асосий хусусиятлари фош бўлгани, шунингдек, янги iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат эканлиги ҳақида ҳам хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro’да суратга олинган илк фильм Тим Кукни ҳам ҳайратга солди! (+видео)

Ўн биринчи авлод айфонлар ҳали очиқ савдога чиққани йўқ, дўконлар пештахталарига улар эртага – 20 сентябрь кунидан қўйилади. Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) эса уларга олдиндан буюртма беришлар ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max флагманлари учун аввалдан берилган буюртмалар биргаликда умумий буюртмаларнинг 55 фоизини ташкил этаётир. Буюртмаларнинг салкам ярми – 45 фоизи эса уларнинг энг арзони – iPhone 11 ҳиссасига тўғри келяпти!

iPhone 11 бу билан ўтган йилги iPhone XR (сотиб олиш) муваффақиятини такрорламоқда. Бултурги энг арзон айфон купертинолик корпорациянинг смартфонлари орасида олдиндан буюртма бўйича етакчи бўлишдан ташқари, кейинги 12 ой ичида энг оммабоп модели ҳам бўлган. Дунё бўйича энг кўп сотилган ўнта смартфон рейтингини эса мана бу мақоламизда кўришингиз мумкин

Прогнозларга кўра, Apple шу йилнинг охиригача янги моделлардаги смартфонларидан 75 миллион дона сотади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса олдинги русумлардаги iPhone’ларни 5 650 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.