Ҳали сотувга чиқмаган iPhone 13 Pro Max анбоксинг жараёнида! (+ видео)

Ҳали сотувга чиқмаган iPhone 13 Pro Max анбоксинг жараёнида! (+ видео)

SalimBaba Technical YouTube канали iPhone 13 Pro Max'нинг анбоксинг жараёнини ўтказди. Бу YouTube платформасига юкланган биринчи iPhone 13 Pro Max'нинг анбоксинг видеоси ҳисобланади. Чунки ўтган ҳафта намойиш қилинган барча iPhone 13 смартфонлари 24 сентябрдан сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: iPhone 13 Pro Geekbench'да ўз кучини кўрсатди

Анбоксинг қилинган iPhone 13 Pro Max смартфони тилла рангда. Қурилма қадоғидан смартфон билан бирга Lightning кабели, SIM-карта эжектори ҳамда Apple стикери ўрин олган.

SalimBaba Technical гуруҳига экрандаги ҳимоя қатламни олиб ташлаш ҳамда қурилмани ёқишга рухсат берилмаган. Видеода iPhone'нинг қутиси плёнка билан ўралмаганини кўриш мумкин. Бу билан Apple экологияга қайғурётганини билдирмоқчи.

24 сентябрь санасигача iPhone 13 смартфонларига 30 та мамлакат ва минтақада олдиндан буюртма бериш мумкин. Олдиндан буюртмаларнинг иккинчи тўлқини 1 октабрдан бошланади.

ЎҚИНГ: Кичикроқ тирқиш ва янгича асосий камерага эга Apple iPhone 13 ва 13 mini'лар тақдим қилинди