Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A10 Pro суратларда: 48 МПлик селфи-камера ва бақувват аккумулятор

  •   DiMaX
  •  4785
  •  27.12.2018 10:25

Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A10 Pro суратларда: 48 МПлик селфи-камера ва бақувват аккумулятор

Samsung компанияси ўзининг янги технологияларини флагманларидан аввал ўрта нархли ва ҳамёнбоп смартфонларида қўллашга қарор қилганидан хабарингиз бор. Жумладан, у Infinity-O туридаги дисплейни илк бор Galaxy A8s моделига жойлаган.

ЎҚИНГ: Galaxy A10 дактилоскопли экранга эга илк Samsung смартфони бўлиши мумкин

Куни кеча интернетда жанубий кореяликларнинг яна битта – Galaxy A10 Pro смартфони ҳақидаги маълумотлар ва унинг рендер суратлари тарқалди. Бу қурилма ҳам Galaxy A8s каби «тешик» экранга эга, аммо унинг «тирқиш»и ихчамроқ бўлиб, дисплейнинг юқори қисми ўртасида бўлади.

Galaxy A10 Pro орқа панели оддий дизайнга эга, қўшалоқ камераси горизонтал жойлашган.

Қизиғи – Samsung бу моделида 48 мегапикселлик датчикни олд камерага ўрнатмоқда. Бош камера эса 24 ва 8 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: «Тешик» экранли Galaxy A8s савдога чиқди – нархи билан танишинг!

Ўрта нархли смартфонлар «қироли» бўлиши кутилаётган Galaxy A10 Pro бултурги флагман процессор – Snapdragon 845 базасида ишлайди, аммо айни дамдаги энг илғор Snapdragon 855 чипи қўлланиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Девайснинг тезкор хотираси 6 ва 8, доимий хотираси эса 64 ва 256 гигабайтлик талқинларда чиқади. Шунингдек, мазкур модел анча сиғимдор – 4300 мА/соатлик аккумулятор билан таъминланади.

Samsung ўзининг Galaxy A10 туркумидаги смартфонларини январь ойида – CES 2019 кўргазмасида тақдим этиши мумкин. Компаниянинг ҳозиргача савдога чиқарган айрим смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!