Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A72 4G анбоксинг видеоси, нарх ва жиҳатлари билан батафсил танишинг!

  •   DiMaX
  •  1321
  •  15.03.2021 12:33

Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A72 4G анбоксинг видеоси, нарх ва жиҳатлари билан батафсил танишинг!

Яқиндагина Samsung навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини эълон қилди, унинг асосий қаҳрамонлари Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 смартфонлари бўлади. Булардан биринчисининг анбоксинг видеосини ўтган ҳафтадаёқ чиқарганмиз, яна аллақачон...

ЎҚИНГ: Намойиш қилинмаган Galaxy A52 5G кутилганидан ҳам арзон нархда дўконларга чиқди!

Буни қарангки, ҳали расмий тақдмотидан олдин Galaxy A72 4G моделининг ҳам анбоксинг видеосини тарқатишди! Slashleaks ресурси эса бу қурилманинг асосий техник хусусиятлари ҳамда нархи ҳақидаги аниқ маълумотларни ҳам улашган.

Шундай қилиб, ушбу смартфон диагоналига 6,7 дюймлик Super AMOLED экранга эга. Дисплейда кадр янгиланиш частотаси 90 герцга тенг, тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида.

ЎҚИНГ: $150 эвазига 48 МПлик квадрокамера ва 6000 мАс батареяли Galaxy M12 тўлиқ намойиш қилинди!

Samsung Galaxy A72 4G бош камераси 64 + 8 + 12 + 5 мегапикселлик модулларни ўз ичига олади; экран тирқишига ўрнатилган селфи-камера эса 32 мегапикселлик аниқликка эга. Смартфон корпусида USB-C порти ҳамда Galaxy A линейкасида илк бор стереофоник динамиклар қўлланган.

Аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатлик бўлиб, 25 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Бироқ бунақа зарядчик стандарт қадоққа солинмаган (ҳар ҳолда, видеода шунақа). Лекин телефоннинг қутисида силикон ғилоф ҳамда SIM-карта уячасини чиқариш игначаси мавжуд.

Galaxy A72 4G аппарат платформаси Qualcomm Snapdragon 720G процессори (Galaxy A72 5G версиясида эса – Snapdragon 750G чипсети) қўланган. Дастурий таъминоти асосини Android 11 операцион тизими ташкил этади – унинг устига One UI 3.1 график қобиғи ўрнатилган.

Мазкур смартфоннинг 4G-версияси тезкор/ички хотира конфигурациясига кўра икки хил вариантда таклиф этилади. Ҳиндистонда унинг 8/128 гигабайтлигини 34499 рупийга баҳолашади, бу эса 474,83 АҚШ долларига тўғри келади. Хотираси 8/256 гигабайтлик Galaxy A72 4G учун эса 37999 рупий (ёки 523 доллар) тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!